2016-11-14 16:06:00

ТОШКЕНТДА “СЛОВАКИЯ КИНОСИ КУНЛАРИ” БЎЛИБ ЎТАДИ

Жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Тошкентда “Словакия киноси кунлари” бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Словакия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказиладиган мазкур фестивалда словакиялик киноижодкорлар томонидан яратилган фильмлар намойиш этилади.

Шунингдек, маданий тадбир доирасида бир қатор учрашувлар ва давра суҳбатлари ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

“Туркистон-пресс”