2016-11-16 15:43:00

“ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК” ПЛАСТИК КАТОЧКАЛАРИ СОНИ 1 МИЛЛИОНДАН ОШДИ

Ўзсаноатқурилишбанк” АТБтомонидан пластик карточкалар орқали аҳолигахизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш ва қулайликлар яратиш мақсадидабир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларига банк терминаллари ўрнатилмоқда.

Айни кунда мазкур банк терминаллари сони 11 145 тани ташкил этиб, шундан чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шахобчаларидаги терминаллар сони 10 000 дан зиёдни ташкил этмоқда.

Ҳозирда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг пластик карточкалари сони 1 миллион 54 минг донани ташкил этиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида улар орқали 2,5 триллион сўмлик тўловлар амалга оширилди.

“Туркистон-пресс”