2016-11-22 17:20:00

ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ ВА...

Шу кунларда Нью-Йоркда норвегиялик Магнус Карлсен ва россиялик Сергей Карякин ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс давом этмоқда.

Чемпионлик тожи учун 55-маротаба ташкиллаштирилаётган баҳснинг 8-партияси ўтказилди ва унда Карякин ғалаба қозонди. Амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен оқ доналарда ўйнаганига қарамай россиялик гроссмейстер 53-юришда ғалабани қўлга киритди. Бунгача ўтказилган еттита партиянинг барчасида дуранг дуранг натижа қайд этилиб, ҳисоб 3,5:3,5 кўринишида эди.

8-партиядаги мағлубиятдан кейин Карлсен матбуот анжуманида қатнашмай кетиб қолди. Бунинг натижасида ташкилотчилар норвегиялик гроссмейстерни қўлга киритадиган ютуқ жамғармасининг 10 фоизи миқдорида жаримага тортадиган бўлишди. Маълумки, жаҳон тожи учун ўтказилаётган баҳснинг мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этади. Шундан ғолиб 60, мағлуб эса 40 фоизини қўлга киритади. Магнус Карлсен ғолиб ғолибликни қўлга киритган тақдирда 60 минг, мағлубиятга учраганда 40 минг евро жаримага тортилади.

“Туркистон-пресс”