2016-11-25 15:33:00

ОАВНИНГ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Жорий йилнинг 22-25 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қуватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Журналистларни қайта таёйрлаш маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ҳудудий давлат органлари ахборот хизматлари ва ОАВнинг салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Тошкент вилоятлари ҳамда марказий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида фаолият юритиб келаётган ходимларнинг малакаларини ошириш бўйича хорижий экспертлар иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолятини ташкил қилишнинг либерал механизмлари ҳаётга изчил тадбиқ этилгани, барча юридик ва жисмоний шахслар оммавий ахборот воситаларини таъсис этиши мумкинлиги, бу борада ҳеч қандай чеклов йўқлигини алоҳида эътироф этдилар.

Унда таъкидланганидек, сўнги йилларда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши фуқароларининг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқни янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиб бериш билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифатини ошириш борасидаги масъулиятини ҳам кучайтирди.

Семинарда қайд этилганидек, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари мамлакатнинг ахборот маконида мутаносиб ривожланишини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари ҳаётга тадбиқ этилди.

Семинар-тренинг сўнгида марказий ва ҳудудий босма ва электрон ОАВ ходимларига таҳлилий журналистика, журналистларнинг турли мавзуларни шарҳлашга оид тажрибаларини ошириш бўйича халқаро тажрибалар хусусида атрофлича маълумотлар берилиб, кўтарилган масалалар бўйича тегишли хулосалар ишлаб чиқилди.

Хуршиджон ҚОДИРОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири