2016-11-30 15:44:00

ЁШ ҲАМКАСБИМИЗНИ ҚУТЛАЙМИЗ!

“Туркистон-пресс” ахборот агентлиги мухбири Шаҳзод Тўраев “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, бошқа давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” республика кўрик-танловида интернет журналистика йўналишида фахрли 2-ўринга сазовор бўлди.

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни ҳамда Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллиги арафасида тақдирланган ёш ва умидли ҳамкасбимизни ушбу мукофот билан қутлаб, унинг ижодий ишларида янги зафарлар, баркамоллик тилаймиз.

Ўйлаймизки, Ш.Тўраевга берилган бу мукофот унинг интилувчанлиги, ўз касбига бўлган меҳри ва садоқатини янада ошириб, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишдек шарафли бурчига илҳом бағишлайди.

“Туркистон-пресс” ахборот агентлиги жамоаси