2016-12-01 17:54:00

“MILLIY TV” ТЕЛЕКАНАЛИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ 11 МИНТАҚАСИДА ЭФИРГА УЗАТИЛА БОШЛАНДИ

Жорий йил 1 декабрдан янги MilliyTVтелеканалини рақамли телевидение орқали узатиш Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси  ҳудудларида бошланди.

“MilliyTV”ни улаш учун телевизор ёки ресивер (тюнер)нинг автоқидирув тизимидан фойдаланиб каналлар қаторига қўшиш талаб этилади.

Яқин кунларда “MilliyTV”ни Хоразм, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида яшовчи телетомошабинлар ҳам кўриши мумкин бўлади. Шундай қилиб, декабрьойининг охиригача “MilliyTV” дастурларини бутун Ўзбекистон бўйлаб кузатиш имконияти яратилади.

«Туркистон-пресс»