2016-12-02 16:10:00

ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ

Акциядорлик тижорат Халқ банки юртимизнинг барча ҳудудларида турли хил банк хизматларини кўрсатиб келаётган республикамиздаги энг йирик молия муассасаларидан биридир.

Мазкур молия муассасаси бошқа соҳалар қатори кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу борада жорий йилнинг 10 ой давомида банк томонидан 7,5 мингга яқин кичик бизнес вакилларига 1092,4 миллиард сўмлик кредитлар ажратилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга кўпдир. Жумладан, 5032 та тадбиркорларга берилган микрокредитлар ҳажми 366,7 миллиард сўмни ташкил этиб, бу ўтган даврнинг мос даврига нисбатан 1,3 бараварга кўпайган. Ажратилган кредитлар ҳисобига эса 7256 та янги иш ўринлари яратилди.

“Туркистон-пресс”