2016-12-12 16:02:00

ОКСАНА ЧУСОВИТИНА ГИННЕС РЕКОРДЛАРИ КИТОБИГА КИРИТИЛДИ!

Ҳамюртимиз Оксана Чусовитина расман Гиннес рекордлар китобида қайд этилди. Бу ҳақда Olamsport.com сайти хабар бермоқда.

Куни кеча унга бу ҳақдаги тегишли сертификат топширилди. Афсонавий спорт гимнастикачимиз 7 та Олимпиадада иштирок этган дунёдаги ягона спортчи ҳисобланади.

Унга ҳозирча сўнгиси бўлиб турган Рио-2016 Олимпиадасида бироз омад етмаган эди. 41 ёшли Оксана Чусовитина 1992 йили МДҲ мамлакатлари терма жамоаси таркибида Барселона Олимпиадаси чемпиони бўлган.

Шунингдек, ҳамюртимиз уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ҳам ҳисобланади. 

“Туркистон-пресс”