2016-12-13 14:56:00

РОНАЛДУ ТЎРТИНЧИ “ОЛТИН ТЎП”ИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду France Footballжурнали таъсис этган “Олтин тўп” соврини соҳибига айланди.

Португалиялик футболчи бу билан ўзининг тўртинчи “Олтин тўп”ини қўлга киритди. 2008, 2013 ва 2014 йилларда ҳам футболчи мазкур совринга эга чиққан эди.

2016 йилда Роналду “Реал” сафида Чемпионлар лигасини, Португалия терма жамоаси таркибида “Евро-2016”ни ютди. Роналду жорий йилда 55та ўйинда 51та гол урди ва 17та голли пас оширди.

Криштиану Роналду учун 745та овоз берилди. “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига 316та.

Учинчи ўринни “Атлетико” клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн эгаллади —198 овоз.

2010-2015 йилларда “Олтин тўп” топшириш ҳуқуқи ФИФАга тегишли эди. Бу йилдан ФИФА алоҳида “Йилнинг энг яхши футболчиси” совринини топширади. Бу маросим январь ойида бўлиб ўтади.

“Туркистон-пресс”