2016-12-15 15:12:00

“ФИРИБГАР — ТАРТЮФ” СПЕКТАКЛИ НАМОЙИШИ

Пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий академик драма театрида француз миллий комедиясига асос солган Жан Батист Мольер асари асосида саҳналаштирилган “Фирибгар – Тартюф” спектакли премьераси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ф.Маъсудов ва бошқалар мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқтеатр санъатигаалоҳида эътибор қаратилгани, бунинг натижасида бу соҳанинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти юксалиб бугунги кунда театр саҳналарида нафақат миллий асарлар, балки хорижнинг машҳур асарлари ҳам маҳорат билансаҳналаштирилаётганини таъкидлади.

Асарни истеъдодли ёш режиссёр А.Холмўминов саҳналаштирган. Саҳна безаклари ва либослар М.Холиқов ва С.Зуннунова томонидан яратилган.

СпектаклдаЎзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Тоҳир СаидовТартюф ролини ижро этмоқда. Актёрларнингвоқеа содир бўлган давргамос кийиниши, саҳна декарациясива таъсирчан лавҳалар асарнинг муваффақиятини таъминлаган.

Шунингдек, унда Ҳ.Комилов, А.Набиев, М.Боботуллаева, Х.Тошмуҳамедова, Ф.Ботиров, Ш.Абдувалиев, С.Сайназаров, Н.Маҳмудова, У.Турсунов, Л.Орзиев, Н.Жумаев каби актёрлар роль ижро этмоқда.

“Туркистон-пресс”

УзА олган сурат