2016-12-19 15:25:00

“ЎЗБЕКИСТОНДА АСОСИЙ ФОНДЛАР” ТЎПЛАМИ НАШР ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан нашрга тайёрланган мазкур тўпламда асосий фондлар баланси кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда, иқтисодиёт ва унинг тармоқлари ҳамда мулкчилик шакллари бўйича асосий фондларнинг мавжудлиги, уларнинг ҳаракати тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари кесимида асосий фондлар таркиби, янгиланиши, чиқиб кетиши ва эскириш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар берилган.

Статистик тўплам жадвал кўринишидаги маълумотларни ҳамда улар бўйича услубий изоҳларни ҳам ўз ичига олади.

Тўпламдаги статистик кўрсаткичлар иқтисодиёт ва унинг тармоқлари бўйича, шунингдек, айрим кўрсаткичлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2013-2015 йиллар динамикасида келтирилган.

Тўплам корхоналар, ташкилотлар, вазирликлар ва идоралардан олинадиган маълумотлар асосида тайёрланган бўлиб, кенг доирадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган.

“Туркистон-пресс”