2016-12-21 15:16:00

НАМУНАВИЙ ОЧИҚ ДАРС ҲАФТАЛИГИ

Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация касб-ҳунар коллежида намунавий очиқ дарс ҳафталиги бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзбекистонда касбий кўникмаларни ривожлантириш”IV фаза лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида 2015 йил 30 июнда имзоланган икки томонлама битимда белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида чет тили фани бўйича намунавий очиқ дарс ҳафталиги ташкил этилди.

Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация касб-ҳунар коллежи пилот гуруҳларида ўтказилган намунавий очиқ дарсда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 24 нафар тажрибали чет тили ўқитувчилари иштирок этди, — дейди  вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ахборот хизмати ходимиАбдужаббор Пўлатов. — Коллежнинг инглиз тили фани ўқитувчилари З.Салоҳиддинова ва А.Адилова ташкил этган ноанъанавий очиқ дарсни мутахассислар кузатиб борди. Дарс жараёни таҳлил этилиб, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.

“Туркистон-пресс”