2016-12-22 14:17:00

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ ОЧИЛДИ

Халқ билан самарали мулоқотни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

Эндиликда виртуал қабулхона орқали жисмоний ҳамда юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ўз аризалари, шикоятлари, таклифлари ҳамда вазирлик фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларини юборишлари мумкин.

Вазирликка юборилаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ҳамда ижобий кўриб чиқилиши учун ҳар бир масала бўйича алоҳида ва равон тилда мурожаат йўлланилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Шунингдек, виртуал қабулхона орқали мурожаат юборишда электрон рақамли имзо бўлиши талаб қилинмайди.

Иқтисодиёт вазирининг виртуал қабулхонаси орқали юборилган мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида кўриб чиқилади.

“Туркистон-пресс”