2016-12-26 12:52:00

ЯНГИ ФИЛЬМ ТАҚДИМОТИ

Бугун соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган “Маъсума” номли бадиий фильмнинг кенг жамоатчилик учун тақдимот маросими ўтказилади.

Мазкур фильмда ўзбек аёлларига хос вафо, садоқат, оилапарварлик ва фарзанд тарбиясига ўзини бахшида этиш сингари эзгу фазилатлар ҳақида ҳикоя қилинган.

Режиссёр Ёлқин Тўйчиев  ушбу тўлиқ метражли бадиий фильмни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига мувофиқ «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олган. 

“Туркистон-пресс”