2016-12-27 16:58:00

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИСИ”БЎЛДИ

 «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду навбатдаги совринга эга чиқди.«Олтин тўп»дан сўнг Криштиану Роналду «Йилнинг энг яхши спортчиси» совринини ҳам қўлга киритди.

Тарихда ҳеч бир футболчи бу совринни қўлга киритмаган эди. «Йилнинг энг яхши спортчиси» соврини 1958 йилдан буён Европанинг 27та ахборот агентлиги танлови асосида топшириб келинмоқда.

2013 ва 2014 йилларда Криштиану 4-ўринни, ўтган йил 5-ўринни банд этганди. Ўтган йил теннисчи Новак Жокович энг яхши спортчи бўлганди.

“Туркистон-пресс”