2017-01-05 14:00:00

БИЗНЕС ОМБУДСМАН ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томониданЎзбекситон савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (бизнес омбудсман) фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзуида видео семинар ташкил этилди.

Унда тадбиркорлик соҳасининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш ва тизимли равишда такомиллаштиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида эътироф этилди. Мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратилган.

2016 йилнинг 5 октябрь куни ПрезидентимизШавкат Мирзиёев томонидан Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидагифармонининг имзоланиши тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Мазкур фармон давлат органлари тизими олдига тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш вазифасини қўйди. Уни амалга ошириш учун, аввало, тадбиркорлар фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли таҳлил қилиш, уларни инвентаризациядан ўтказиш, мавжуд зиддият ва ўзаро номувофиқликларни аниқлаш, бугунги кунда тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишига тўсқинлик қиладиган ҳуқуқий тўсиқларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадини ўз ичига олади.

Хусусан, мазкур фармон“кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик”ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.

Фармондатадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан парламент назорати шакилларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш белгиланган.

Олий Мажлис ҳузуридаги тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш масаласи ўзига хос янгиликдир. Бундай вакиллик институти фаолияти йўлга қўйилиши тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, амалдаги қонунчилик меъёрларига тўлиқ риоя этилиши юзасидан ижро интизомини такомиллаштиришда мустаҳкам кафолат бўлиб хизмат қилади.

Шу билан бирга фармонда маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш йўлини давом эттирилиши муносабати билан Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Солиқ кодексларига ва бошқа бир қанча қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилган.

Видео-семинарда хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш борасида бешта энг устувор соҳа бўйича 42 та аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини назарда тутувчиКомплекс чора-тадбирлар дастуритасдиқланганлиги, хусусан, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат дастурларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида умумий эътироф этилган халқаро стандартлар асосида бир қатор қонунларни, шу жумладан,“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”, “Давлат харидлари тўғрисида” ва “Давлатхусусий шериклик тўғрисида”ги қонунларниқабул қилиш назарда тутилганлиги таъкидланди.

“Туркистон-пресс”