2017-01-09 18:19:00

2016 ЙИЛДА 503 ТА ҚЎШМА КОРХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛГАН

Ўтган йили мамлакатимизда чет эл капитали иштирокида 503 та янги корхоналар рўйхатга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу корхоналарнинг асосий қисми, яъни 351 таси Тошкент шаҳрида фаолиятини бошлаган. Рўйхатнинг кейинги учталигидан эса Тошкент (48), Самарқанд (19) ва Андижон (18) вилоятлари ўрин олган.

Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 102 таси Россия, 95 таси Хитой, 55 таси Корея, 35 таси Буюк Британия, 33 таси Қозоғистон, 31 таси Туркия, 21 таси Ҳиндистон, 14 таси Эрон ва 10 таси Озарбайжон Республикалари резидентлари капитали иштирокида ташкил этилган.

Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 237 таси саноат, 88 таси савдо, 42 таси қурилиш, 25 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 15 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган.

Шу тариқа, 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра республикамизда фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 5 мингдан ортди.

“Туркистон-пресс”