2017-01-10 16:47:00

БАНК АҲОЛИ ТАДБИРКОРЛИГИГА КЎМАКЧИ

“Ўзсаноатқурилишбанк” филиаллари ходимлари томонидан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда. Уларда мутахассислар томонидан тадбиркорликни бошлаш учун бизнес-режалар ишлаб чиқишда маслаҳатлар берилмоқда.

Пировардида, аҳоли томонидан тақдим этилаётган бизнес-режалари асосида имтиёзли кредит маблағлари ажратилмоқда.

— Ўзим анчадан буён тадбиркорлик билан шуғулланишни ўйлаб юргандим. Кутилмаганда “Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари уйимга ташриф буюришди. Улар ёрдамида мен зарурий тадбиркорлик кўникмаларига ва ўз томорқамда иссиқхона ташкил этишга муяссар бўлдим. Банк ёрдамида биз оилавий тадбиркорлигимизни йўлга қўйдик ва қўшимча даромадга эга бўлмоқдамиз, — дейди сирдарёлик тадбиркор Малика Нуритдинова.

“Туркистон-пресс”