2017-01-10 16:55:00

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ — 2016 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Криштиану Роналду ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. “Лестер” устози Клаудио Раньери энг яхши мураббий номига лойиқ бўлди.

АҚШ аёллар терма жамоаси ҳужумчиси  Карли Ллойд энг яхши футболчи номига сазовор бўлди. Германия аёллар термаси бош мураббийи лавозимида ишлаган Сильвия Найд 2016 йилнинг энг яхши аёл мураббийи деб тан олинди.

Таъкидлаш лозимки, йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши мураббийига овоз бериш жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва жамоа сардори Одил Аҳмедов иштирок этди.

“Туркистон-пресс”