2017-01-11 13:47:00

ФИФА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ИШТИРОКЧИЛАРИ СОНИНИ 48 ТАГА ЕТКАЗДИ

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32 тадан 48 тага етказиш бўйича қарор қабул қилди.

ФИФАнинг янги формати ЖЧ–2026 дан бошлаб қўлланади. Унда терма жамоалар 16 та гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳда 3 тадан жамоа ўрин олади. Гуруҳдаги энг яхши натижани қайд этган 2 жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Учрашувлар сони ҳам 64 тадан 80 тагача оширилади.

ЖЧ–2026 турнирида иштирок этиш учун Европа мамлакатларига 16 та, Африка қитъасига 9,5 та, Осиёга 8,5 та, Жанубий Америкага 6,5 та, Шимолий ва Марказий Америкага 6,5 та ҳамда Океанияга 1 та квота берилиши кўзда тутилган.

ЖЧ–2026 турнири қаерда бўлиб ўтиши ҳали аниқланмаган. Мундиалга мезбонлик қилиш учун Ҳиндистон ва Хитой (биргаликда) ҳамда Эквадор, Боливия, Перу ва Парагвай (биргаликда) даъвогарлик қилмоқда. Канада ва Янги Зеландия ҳам Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи.

“Туркистон-пресс”