2017-01-12 12:29:00

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР МАСКАНИ

Истиқлол шарофати билан ёшларимизнинг чуқур билим олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари, ўзларининг иқтидорларини намойиш этишлари учун кенг имкониятлар эшиги очилди. Бугун келажак ворисларимизнинг фан сирларини пухта эгаллашлари учун замонавий мактаб, лицей ва касб-ҳунар коллежлари бинолари, энг илғор технологиялар билан жиҳозланган ўқув хоналари мавжуд.

Ана шундай ўқув масканларидан бири бўлган Самарқанд Гулобод ижтимоий иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида замонавий педагогик технологияларга асосланган ўқув хоналари ташкил этилган бўлиб, 3 та компьютер синфи, физика, химия, биология лаборатория хоналари, 2 та лингафон хонаси, спорт зали, талабалар уйи ва ошхона ўқувчилар хизматида. Ахборот ресурс маркази ўқув-услубий қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан бойитилган бўлиб, марказдаги компьютерлар интернет тармоғига уланган.

Ўқув масканида 1158 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлса, уларга 90 нафар малакали ўқитувчилар таълим сирларидан сабоқ бериб келмоқда. Ёш авлоднинг маънавий фазилатларга эга бўлиб вояга етишиши, олий мақсадларга интилиб яшаши у вояга етаётган муҳит ва тарбия воситаларида шаклланиб боради. Шундан келиб чиқиб, коллежда ўқитиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жалб этиш, таълим сифатини ошириш, иқтидорли ва ижодкор ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириб бориш борасида олиб борилаётган ишлар эътирофга лойиқдир.

Таълим жараёнида хар бир машғулот янги педагогик технологиялардан фойдаланиб ўтилмоқда. Коллежда “Таълим тўғрисидаги қонун”, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ўқув тарбия жараёнини такомиллаштириш ва янги ноанъанавий усуллардан фойдаланиш йўлга қўйилган. Билим масканида ёшларда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, уларни бой тарихий қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида маънавий-марифий ишлар самарадорлиги оширилиб, кўплаб тадбирлар, учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Коллежда ўқувчилар бўш вақтларни мазмунли ўтказиш учун 29 хил тўгараклар ишлаб турибди. Бу эса ўз навбатида, коллеж ўқувчиларининг фан олимпиадаларининг туман, вилоят босқичларида юқори ўринларна қўлга киритишига хизмат қилмоқда.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”