2017-01-16 15:06:00

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА 318 КИШИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Бухорода “Бизнинг ўз касбимиз ва ҳунаримиз бор. Касб-коримиз билан юрт тараққиётига хизмат қиламиз!” шиори остида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Вилояти ҳокимлиги, прокуратура ва вилоят меҳнат бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада 360 корхона, ташкилот ва муассаса 3 минг 349 бўш иш ўрни билан қатнашди.

Ярмаркада таклиф этилган иш ўринларининг 75 фоизидан зиёди хусусий сектор, яъни тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келади. Бу вилоятда бандлик масаласини ҳал этишда кичик бизнес улуши ортиб бораётганидан далолат.

Иштирокчилар корхона ҳамда ташкилотлар томонидан иш ўринлари, ходимларга яратилган шароитлар ҳақидаги кенг маълумотлар билан танишди. Бу фуқароларга ўз қобилияти ва мутахассислиги бўйича мақбул иш топишда қўл келди.

Ярмаркада 318 иштирокчига ишга йўлланма берилди. 501 фуқаро меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳат олди.

“Туркистон-пресс”