2017-01-17 14:43:00

13 МИЛЛИОН 300 МИНГГА ЯҚИН ҲАМЮРТИМИЗ ИШ БИЛАН БАНД

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2016 йил якунида мамлакатимизда иш билан банд аҳоли сони 13 миллион 300 минг нафарга яқинни ташкил этган.

2015 йилга нисбатан 1,8 фоизга ўсган мазкур кўрсаткичга эришишда аҳоли бандлигини оширишга қаратилган дастурлар ижроси муҳим омил бўлган.

Маълумотда иш билан банд аҳолининг 17,7 фоизи давлат секторида, 82,3 фоизи нодавлат секторда фаолият олиб бораётгани қайд этилган.

Аҳолини иш билан таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг алоҳида ўрни борлиги эътиборга молик. Хусусан, 2016 йилда учинчи секторда иш билан банд аҳоли улушининг жами банд аҳоли сонига нисбатан 78,1 фоизгача ўсиши кузатилган.

Шу тариқа, мамлакатимизда иш билан бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улуши 94,8 фоизни, ишсизлик даражаси эса 5,2 фоизни ташкил этган.

“Туркистон-пресс”