2017-01-19 16:50:00

ЁШ ИХТИРОЧИЛАР КУНИ НИШОНЛАНДИ

Тошкент политехника музейида 17 январь – Ёш кашфиётчилар куни нишонланди.

Мазкур тадбир техник ижодиётга қизиқиши кучли ёшларни рағбатлантириш ва иқтидорли ёшларга жамоат эътиборини қаратишга йўналтирилган.

Бундай тадбирлар ёш кашфиётчиларга танлаган соҳаларининг келажаги порлоқ эканлиги ҳамда уларнинг ҳар бир ихтиросига нафақат жамоатчилик, балки ҳукумат даражасида ҳам қизиқиш катта эканлигини кўрсатади. Бу эса уларнинг ўз ихтироларини янада ривожлантиришда, бу борада янгидан янги изланишлар олиб боришларида муҳим аҳамиятга эга.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёш иқтидор эгаларига яна бир бор ўзларини намоён этишларига ҳамда келгусида мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртларида ҳам ўз изланишларини олиб боришларида дастлабки қадам ҳисобланади.

“Туркистон-пресс”