2017-01-23 14:04:00

2016 ЙИЛДА МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР ҲАЖМИ 19,2 ФОИЗГА ЎСДИ

Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базаларини ривожлантириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлаш механизмини такомиллаштириш ва уларга кредитлар ажратишни кўпайтириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар 2016 йилда молиявий хизматларнинг 19,2 фоизга ўсишига имкон яратди. Пировардида, молиявий хизматлар ҳажми 9796,8 миллиард сўмни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, молиявий хизматларнинг ошишига суғурталаш ва нафақа таъминоти бўйича хизматлардан ташқари молиявий хизматлар (жами молиявий хизматлар ҳажмининг 91,5 фоизи), шунингдек, суғурталаш бўйича хизматлар (жами молиявий хизматлар ҳажмининг 6,1 фоизи) салмоқли таъсир кўрсатди.

“Туркистон-пресс”