2017-01-23 16:45:00

АРИНАНИНГ ИРОДАЛИ ҒАЛАБАСИ

Истеъдодли ёш спортчимиз Арина Фольц Қозоғистонда аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда сараланган теннисчи устидан иродали ғалабага эришди.

Халқаро мусобақанинг дастлабки даврасида Арина учинчи рақамда сараланган австриялик Пиа Конигга қарши кортга чиқди.

Европалик теннисчи илк сетни 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Бу сетда жиддий қаршиликка дуч келмаган Пиа осон ғалабани кўзлаган эди. Бироқ, Арина Фольц кейинги икки сетда ўта кучли ўйин намойиш қилди ва 7:5, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Арина кейинги даврада япониялик Акари Иноуэга қарши кортга чиқади.

“Туркистон-пресс”