2017-02-01 18:42:00

ТЕННИСЧИЛАРИМИЗ ЭРОН КОРТЛАРИДА ЗАФАР ҚУЧМОҚДА

Эронда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган ёш теннисчиларимиз учинчи даврага йўлланма олдиБу ҳақда “Sports.uz” сайти хабар бермоқда.

Жумладан, яккаликлар ўртасида иккинчи рақамда сараланган Одил Каримов иккинчи давра учрашувида мезбонлар вакили Масиҳ Ҳожабрийни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга ўтди.

Искандар Каримов ҳам мезбонлар вакили Муҳаммад Катибехга қарши кортга чиқиб, рақибидан 6:4, 7:5 ҳисобида устун келди.

“Туркистон-пресс”