2017-02-02 15:54:00

НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ АКТИВЛАРИ 47 ФОИЗ ЎСДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотига кўра, нобанк кредит ташкилотларининг активлари ўтган йил давомида 47 фоиз ортиб, 2017 йил 1 январига келиб, салкам 160 миллиард сўмни ташкил этди.

Уларнинг жами кредит қолдиғи 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 45 фоиз ўсиб, салкам 140 миллиард сўмга етди.

Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 125,5 миллиард сўмдан ортди ёки ўтган йилнинг ўзида 54 фоиз ўсиши таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, нобанк кредит ташкилотлари микрокредит ташкилотлари ва ломбардлардан таркиб топган бўлиб, фаолиятини ўз маблағлари ҳисобига амалга оширади.

“Туркистон-пресс”