2017-02-06 16:30:00

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан “Фарзанд тарбиясида оиланинг ўрни” мавзуда давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда ХДПдан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари, “Оила” илмий амалий маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари, фаол бошланғич партия ташкилотлари етакчилари, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида эртанги кун эгалари бўлган фарзандларнинг истиқлол ғояларига садоқат руҳида камол топишида, давлат ва жамият олдидаги масъулиятини оширишда ота-она ва маҳалланинг таъсирчанлигини кучайтириш хусусида сўз борди.

“Туркистон-пресс”