2017-02-07 17:20:00

ДУНЁ РЕЙТИНГИДА ИСТОМИН ЯНА УЧ ПОҒОНАГА КЎТАРИЛДИ

 Жорий йил 6 февраль куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан 3 поғонага кўтарилиб олди. Айни пайтда ҳамюртимиз 77-ўринни эгаллаб турибди.

Таъкидлаш керакки, дунё теннисчиларининг кучли ўнталигида спортчилар ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолишди.

АТР рейтинги. 6 февралгача бўлган ҳолат:

1 (1) Энди Маррей (Буюк Британия) 11540

2 (2) Новак Жокович (Сербия) 9825

3 (3) Стэн Вавринка (Швейцария) 5695

4 (4) Милош Раонич (Канада) 4930

5 (5) Кеи Нисикори (Япония) 4830

6 (6) Рафаэль Надаль (Испания) 4385

7 (7) Марин Чилич (Хорватия) 3560

8 (8) Доминик Тим (Австрия) 3505

9 (9) Гаэль Монфис (Франция) 3445

10 (10) Рожер Федерер (Швейцария) 3260.

“Туркистон-пресс”