2017-02-13 10:50:00

МЭННИ ПАКЬЯО НАВБАТДАГИ ЖАНГИНИ БААДА ЎТКАЗАДИ

Филиппинлик машҳур боксчи Мэнни Пакьяо ва австралиялик Жефф Хорн ўртасидаги жанг бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Пакьяо жамоаси аъзоларидан бири Майкл Конч маълум қилган.

Пакьяони нокаут қилган Маркес яна жангга чиқишдан қўрқди.

— Бизнинг келишувга эришишимиз учун бироз вақт кетди ва ниҳоят жанг қаерда ўтказилиши аниқланди. Биз шартнома имзоладик. Жанг 100 фоиз Бирлашган Араб Амирлигида ташкил қилинади. Мен Боб Арумнинг Австралияда бўлади, деб айтган сўзлари учун “яшил қитъа” мухлисларидан учзр сўрайман, — дейди Конч “Boxing Scene” нашрига.

Аввалроқ жангнинг ўтказилиш жойи Австралиянинг Брисбен шаҳри деб айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз,  жанг жорий йилнинг 23 апрель куни ўтказилади.

“Туркистон-пресс”