2017-02-13 14:04:00

ШТАЙНМАЙЕР ГФР ПРЕЗИДЕНТИ ЭТИБ САЙЛАНДИ

Жорий йилнинг 12 февралида Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер мамлакатнинг 12-нчи Президенти этиб сайланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Штайнмайернинг номзодини қўллаб янги давлат бошлиғини сайлаш учун чақириладиган Федерал йиғилиш иштирокчиларининг 931 нафар делегати овоз берди. Таъкидлаш лозимки, Федерал йиғилишда иштирок этган 1260 нафар делегатнинг ярмини Бундестаг депутатлари, яна бошқа бир қисмини федерал ерлар парламентлари вакиллари ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, Штайнмайер 2005-2009 ва 2013-2017 йилларда Германия ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият кўрсатган. У “Христиан-демократик иттифоқ” ҳамда Германия Социал-демократик партияларидан номзод сифатида Президентлик учун сайловда қатнашиш мақсадида ташқи ишлар вазири лавозимидан истеъфога кетган эди.

“Туркистон-пресс”