2017-03-01 20:23:00

БИТИРУВЧИ ТАЛАБАЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДА

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ёш мутахассис – 2017” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Турли идора ва ташкилотлар, таълим муассасалари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар малакали мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Жорий йилда университетни бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликлари бўйича икки мингга яқин йигит-қиз тамомлайди.

Ярмаркада иш берувчилар билан битирувчилар ўртасида бевосита мулоқот ва шартномаларни расмийлаштириш ишлари олиб борилди. Битирувчилар ўз мутахассислиги ва қизиқиши бўйича турли ташкилот ва таълим муассасалари билан шартномалар имзолади.

“Туркистон-пресс”