2017-03-01 20:35:00

КЎРГАЗМАДА САРА МАҲСУЛОТЛАР НАМОЙИШИ

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да очилган халқаро кўргазмаларда қурилиш материаллари, мебель ва маиший ускуналар намойиш этилмоқда.

“UzBuild Tashkent – 2017” кўргазмасида қурилиш ва пардозлаш материаллари, уларни ишлаб чиқариш технологиялари, “MebelExpo Uzbekistan – 2017”да хонадон ва офис мебеллари, интерьерлар, “Aquatherm Tashkent – 2017” кўргазмасида иситиш ва совутиш, сунъий иқлим ҳосил қилиш, ҳавони тозалаш техникаси, сантехника ва сув ҳавзалари ускуналари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. 

Мазкур кўргазмаларда Германия, Италия, Туркия, Швейцария, Швеция, Финляндия, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Қозоғистон каби мамлакатлар савдо ва саноат ташкилотлари, қурилиш йўналишидаги компания ва идоралари вакиллари иштирок этмоқда.

“Туркистон-пресс” 

ЎзА олган сурат.