2017-03-01 21:01:00

ЯНГИ ФИЛЬМ НАМОЙИШИ

“Ўзбеккино” миллий агентлигида “Иснод” номли тўлиқ метражли бадиий фильмининг ёпиқ тақдимоти бўлиб ўтди.

 “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан суратга олинган ушбу фильм бугунги долзарб муаммоларга, хусусан, одам савдоси, ОИТСга қарши курашиш, унинг олдини олишга бағишланган.

Драма жанрида суратга олинган ушбу кинокартина Рихсивой Муҳаммаджонов ҳамда Абдувоҳид Ғаниевлар режиссёрлигида суратга олинган.

Унда тележурналист Жамиланинг қизғин касбий фаолияти ҳамда даврнинг жиддий муаммоларига жиддий кураши натижасида содда қизларнинг турли бўҳтон ва алдовлар гирдобига тушиб, чет давлатларга сотиб юбориш ҳолати фош этилади.

Томошабинлар фильм қаҳрамонлари тақдирини кузатиб борар экан меҳр-оқибат, садоқат ва ҳаққонийлик каби инсоний фазилатларнинг тантанасига гувоҳ бўлади.

  ЎРОЛ ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс” мухбири