2017-03-02 14:42:00

ЯНГИ УЙЛАР УЧУН СИФАТ— АСОСИЙ МЕЗОН

Самарқанд шаҳрида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши, монтаж ишларининг сифатига қўйилаётган талабларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Қурилиш-пудрат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган семинарда Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, арзон, замонавий, шинам, имтиёзли ипотека кредити асосида қурилаётган мазкур уй-жойларнинг аҳоли учун қулайликлар яратишдаги аҳамияти хусусида сўз юритилди. Қурилиш объектларида бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини сифатли амалга ошириш бўйича мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Семинар давомида “Аkfa”, “iBoard”, “Lider line”, “Airfel”корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

“Туркистон-пресс”