2017-03-02 14:53:00

САЁҲАТЛАР ОНЛАЙН ТЎЛОВ АСОСИДА

Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш ва сайёҳларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун шароит яратиш мақсадида ишлаб чиқарувчилар томонидан турли хизматлар ва турмаҳсулотлар амалиётга жорий этилмоқда.

Яқинда сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Эндиликда юртимиз бўйлаб амалга ошириладиган экскурсия ва саёҳатларга йўлланмаларни масофадан туриб, онлайн карточкалар орқали сотиб олиш мумкин.

Ушбу хизматни таклиф қилаётган сайёҳлик компанияларидан бири хизматларидан  www.turshop.uz веб-сайти орқали танишиш мумкин. Сайтда фойдаланувчилар содда ва тушунарли тарзда барча саёҳат йўналишлари, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлар бўйича маълумот олишлари, шу сайтнинг ўзида саёҳатларни расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

“Туркистон-пресс”