2017-03-07 10:11:00

ФУТБОЛЧИ АЁЛЛАР ТЕРМАСИНИНГ БААДАГИ ЙИҒИНГА ЖАЛБ ЭТИЛГАН ТАРКИБИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 7–13 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Ьу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Йиғин доирасида терма жамоа 9 ва 12 март кунлари БАА аёллар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Шерали Бобоқулов йиғинга жалб этилган 18 нафар футболчиларни эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, БААда бўлиб ўтадиган мазкур ўртоқлик ўйинлари ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.

“Туркистон-пресс”