
Жорий йил 10 март куни Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицейда X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтади.
Мазкур ярмаркада Тошкент шаҳри, Самарқанд, Жиззах, Навоий ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари ва марказлари олимлари, тадқиқотчи-изланувчилар, талабалар ўзларининг илғор инновацион ғоялари, технология ва лойиҳалари, илмий ишланмаларини ҳудуддаги хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, тадбиркорлар ва фермерларга тақдим этадилар.
“Туркистон-пресс”