2017-03-09 18:36:00

ЎЗБЕКИСТОН U-19 ТЕРМА ЖАМОАСИ БАА ЁШЛАР ТЕРМАСИНИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ

Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси футболчилари 8 март куни БАА ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Комрон Саидазимов ва Афзал Холмуҳамедов томонидан киритилган голлар Ўзбекистон ёшлар термасининг ишончли ғалабасини(2:0)  таъминлади. Энди Александр Мочинов шогирдлари 10 март куни БАА U-19 терма жамоасига қарши яна бир ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, БААда ўтказилаётган ўқув-машғулотлар йиғини 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

“Туркистон-пресс”