2017-03-10 16:16:00

“ИСТИҚЛОЛ” —“ЛОКОМОТИВ” УЧРАШУВИНИ ЖАНУБИЙ КОРЕЯЛИК ҲАКАМЛАР БОШҚАРАДИ

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Истиқлол” (Эрон, Теҳрон) “Локомотив” (Ўзбекистон) ўйинига расмийлар тайинланди.

Учрашув бош ҳаками этиб жанубий кореялик Ким Жонг Хёк тайинланди. Унга қанотларда Юк Кванг-Йол ва Ким Юнг-Ха ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси ливанлик Али Редага юклатилди.

Малайзиялик Муҳаммад Сайфиддин бин Абу Бакр учрашув комиссари сифатида ишлайди. Иорданиялик Умар Муса Ҳалаф Абу Лум ҳакамлар назоратчиси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Истиқлол” —“Локомотив” учрашуви жорий йил 13 марткуни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “А” гуруҳидан ўрин олган барча жамоалар 3 очкога эга. Тўплар нисбати бўйича “Истиқлол” 1-ўринда бормоқда. “Темирйўлчилар” эса 2-поғонани эгаллаб турибди.

“Туркистон-пресс”