2017-03-11 11:41:00

ДАРОМАДЛАРНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАЙМИЗ

1 апрель жисмоний шахслар йил якунларига кўра,олган даромадлари тўғрисида ҳисобот беришлари керак бўлган сўнгги кун. Кимларгадир солиқ декларациясини тақдим этиш одатий таомил. Бироқ амалиётда кўпчилик масалани ечишда мураккабликларга тўқнаш келади декларация топшириши керакми-йўқлигини била олмайди. Шу сабабли www.norma.uz сайтида декларациянинг ўзи нималигини, ушбу таомил кимлар учун мажбурийлигини, у қандай ва қайси муддатларда топширилишини, унда қандай маълумотларни акс эттириш кераклигиҳақида маълумотлар жойлаштирилган.

Солиқ декларацияси— расмий ҳужжат бўлиб, унинг воситасида жисмоний шахслар олган даромадлари суммалари ҳақида ҳисобот топширадилар. Ушбуҳужжатасосидабюджетгатўланишилозимбўлгансолиқмиқдориустидандавлатназоратиамалгаоширилади.

ДЕКЛАРАЦИЯНИ КИМ ТОПШИРАДИ?

Декларацияда акс эттирилган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) солинади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар солиқнинг ушбу турини тўловчилар ҳисобланади. Декларация асосида Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига ЖШДС солинади. Шу сабабли фақат резидент жисмоний шахслар декларацияни тақдим этишга ҳақли, айрим ҳолларда эса мажбур бўладилар.

КИМ РЕЗИДЕНТ ҲИСОБЛАНАДИ?

Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг резидентлиги унинг фуқаролигига боғлиқ эмас. Шахснинг Ўзбекистон ҳудудида доимий ёхуд вақтинча бўлиши далили уни резидентликка киритишга асос ҳисобланади, бу ички ишлар органларининг рўйхатидан ўтганлиги билан тасдиқланади.

Агар жисмоний шахс рўйхатга олинганига кўра жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган бўлса, резидент деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг резидентлиги унинг Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтганлиги (пропискаси) билан боғлиқ.

МИСОЛ.Чет эллик фуқаро контракт асосида ишлаш учун 2016 йил 1 сентябрда Ўзбекистонга келди. 2017 йил январда Ўзбекистон ташқарисига 20 кунга чиқиб кетиб, қайтиб келди.

Чет эллик фуқаро Ўзбекистон ҳудудида жами 194 кун турди (2017 йил январда 20 кунни чегириб, 1.09.2016 йилдан 1.04.2017 йилгача ҳисоблаганда). Бинобарин, у солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон резиденти ҳисобланади. Шу сабабли 2016 йилда олинган даромадлар бўйича 2017 йил 1 апрелдан кечиктирмасдан декларация тақдим этиши керак.

Чет эллик жисмоний шахс қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон резиденти деб эътироф этилмайди:

а) жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кундан кам муддат республикада турган бўлса;

б) Ўзбекистон Республикасида қуйидагилар сифатида турган вақтига қарамай:

дипломатик ёки консуллик мақомига эга бўлган шахс ёхуд бундай шахснинг оила аъзоси сифатида, бунда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига кўра тузилган халқаро ташкилотнинг ходими сифатида;

фақат бир чет давлатдан бошқасига Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтаётган (транзит ўтиш) шахс сифатида;

агар бу жисмоний шахс Ўзбекистонда фақат турист сифатида, даволаниш ёки дам олиш мақсадлари билан турган бўлса.

КИМ ЎЗ ДАРОМАДЛАРИНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШИ КЕРАК?

Қуйидаги жисмоний шахслар ўз даромадларини декларациялаши керак:

● мулкий даромадлар олган, агар уларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;

● фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида даромадлар олган;

● асосий бўлмаган иш жойидан моддий наф тарзидаги даромадлар олган;

● икки ёки ундан кўп манбадан даромадлар олган;

● Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан даромадлар олган;

● солиқ агентлари бўлмаган манбалардан даромадлар олган;

● Ўзбекистон резидентига айланган чет эллик жисмоний шахслар.

ДЕКЛАРАЦИЯ ҚАЙСИ МУДДАТЛАРДА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ?

Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация тегишли даромад олинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади. Агар 1 апрель дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, декларация ундан кейинги иш кунидан кечиктирмай тақдим этилиши шарт.

Декларация топширишнинг ушбу муддати барча жисмоний шахсларга, шу жумладан,ўз даромадларини ихтиёрий равишда декларацияламоқчи бўлганларга тааллуқли.

Чет эллик жисмоний шахс —резидент Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини календарь йил ичида тугатган ва унинг ҳудудидан ташқарига доимий яшаш учун чиқиб кетаётган бўлса, турган вақтдаги даврида олган даромадларини декларациялаши лозим. У декларацияни хорижга чиқиб кетишидан 1 ой аввал тақдим этиши шарт.

Жорий йилнинг 1 февралига қадар доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетаётган чет эллик шахслар жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этмайдилар.

“Туркистон-пресс”