2017-03-12 14:23:00

ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯ ВА ЛОЙИҲАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Самарқанд шаҳрида X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ярмарканинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар  кўргазмада намойиш этилаётган саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва информацион технологиялар, фан ва таълим соҳаларидаги ғоялар, лойиҳалар иқтисодиётимизни модернизациялаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ҳамда илмий маҳсулотларни яратишда ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Кўргазмада 30 га ортиқ муассасалар — Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари тасарруфидаги илмий-тадқиқот марказлари, тажриба конструкторлик ташкилотлари ҳамда Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари олий ўқув юртлари олимлари, мутахассислар ўзларининг 150 га яқин инновацион маҳсулотлари билан қатнашди. Улар вилоятдаги деҳқонлар, фермерлар, саноат, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ходимларига ўзларининг жаҳон андазаларига мос, юқори самарали қурилиш материаллари, техник қурилмалар, препаратлар ва бошқа илмий технологик маҳсулотларини тақдим қилдилар.

“Туркистон-пресс”