2017-03-13 11:21:00

ҚЎҚОНДА КИТОБХОНЛАР БАЙРАМИ

Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида китобхонлар байрами бўлиб ўтди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, олимлар, таниқли ёзувчи-шоирлар, ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ҳалқимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, тафаккурини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутоалаага қизиқишини ва китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидлашди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Қўқон давлат педагогика институтида ўтказилган китоб байрами ҳам ана шу қарорнинг яққол ижроси бўлди. Институт ҳовлиси талабалар ва юртдошларимизнинг гавжумлиги, қизғин кайфиятлари билан байрамона тусга кирди. Байрамга институтнинг Ўзбек тили ва адабиёти факультети “Истеъдод” тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган шеърий ва бадиий саҳна чиқишлари ўзгача кўрк бағишлади.

 Тадбирда нашриёт ва матбаа корхонлари томонидан китоблар савдоси ташкил қилинди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”