2017-03-13 16:06:00

“ДИНАМО” САФАРДА “ПАХТАКОР”НИ МАҒЛУБ ЭТДИ

12 март куни футбол бўйича мамлакат Олий лигасининг 3-туридан ўрин олган дастлабки ўйин бўлиб ўтди.

Кечаги олий лиганинг 3-тур учрашувида “Пахтакор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда championat.asiaсайти хабар бермоқда.

Шу тариқа, “Динамо” охирги 17 йил ичида илк бор ушбу жамоа майдонидан ғалаба билан қайтди. Эслатиб ўтамиз, Самарқанд клуби охирги бор 2000 йилда “шерлар”ни Тошкентда мағлуб этган эди.

“Туркистон-пресс”