2017-03-14 18:05:00

БИР ЎҚУВЧИГА УЧ КИТОБ

Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан таълим муассасаларида “Бир ўқувчига уч китоб” акцияси доирасида китобхонлик кечалари, ижодий учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шундай учрашувлардан бири Самарқанд шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Ижодий учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зулфия Мўминова иштирок этиб, китоб ўқиш маданияти, бадиий асарлар зиёси инсон қалбида бир умр муҳрланиб қолиши ҳақида сўз юритди. 

— “Бир ўқувчига уч китоб” акциясига барча умумтаълим мактаблари қамраб олиниши режалаштирилган, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси вакили Д.Абдураҳмонова. — Акция доирасида таълим муассасасига ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам таклиф этилиб, ижодкорлар билан учрашувлар уюштириш, шу ернинг ўзида китоб савдосини ҳам йўлга қўйилмоқда.

Учрашувда 2017 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган Дилдора Ўроқова иштирок этиб, эришган муваффақиятлари, қизларнинг иқтидорига кўрсатилаётган улкан эҳтиром моҳиятига тўхталиб ўтди. Ўзи таҳсил олаётган Иштихон туманидаги 1-ИДУМда ўқувчиларни китоб ўқишга қизиқтириш юзасидан устозлари томонидан олиб борилган ишлар ҳақида гапириб берди. 

“Туркистон-пресс”