2017-03-15 15:40:00

ЎЗБЕКИСТОН — ҚАТАР УЧРАШУВИНИ ИРОҚЛИК ҲАКАМЛАР БОШҚАРАДИ

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ–2018 турнири “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган ЎзбекистонҚатар учрашуви расмийларини тайинлади.

Учрашув бош ҳаками этиб ироқлик Муҳаммад Қосим Саррай тайинланди. Қанотларда унинг ҳамюртлари Муҳаммад Муайяд Али ва Вотҳиқ Обаид ал-Суайди ишлайди. Тўртинчи ҳакам вазифасини ҳам ироқлик Зоид Тамер Муҳаммад бажаради.

Ҳакамлар назоратчиси —Ёқуб Муҳаммад Родзали (Малайзия). Учрашув комиссари этиб ҳиндистонлик  Принц Руфус тайинланди.

Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги беллашув Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 18:00 да старт олиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

“Туркистон-пресс”