2017-03-15 19:20:00

ЕТТБ РАҲБАРИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ

Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси Ўзбекистонда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади.

15 март куни Ўзбекистонга Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

“Туркистон-пресс”