2017-03-16 19:00:00

НАФИСА МЎМИНОВАНИНГ ИККИНЧИ ҒАЛАБАСИ

Вьетнамда шахмат бўйича халқаро турнир давом этмоқда. Унда ҳамюртларимиз — опа-сингил гроссмейстерлар — Нафиса Мўминова (2348) ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2297) иштирок этишяпти.

Мазкур “7th HDBank Cup International Open Chess 2017” турнирининг мукофот жамғармаси 13 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Мусобақада 21 мамлакатдан 103 нафар иштирокчиси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Бугун турнирда еттинчи партия учрашувлари ўтказилди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли аёл шахматчиси Нафиса Мўминова иккинчи ғалабасига эришди. У қора доналарда ўйнашига қарамай ҳиндистонлик Атарва Годболени мағлубиятга учратди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса,аксинча, мағлубият аламини тотиб кўрди. У оқ доналарда ҳаракат қилиб, рейтингда ўзидан юқорида турган мьянмалик рақибасига ютқазиб қўйди.  

“Туркистон-пресс”