2017-03-19 18:56:00

UZMOBILE ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ САЙТЛАРИГА КИРИШНИ БЕПУЛ ҚИЛДИ

UZMOBILE миллий мобиль алоқа оператори ўз абонентлари учун барча давлат органлари сайтларига киришни бепул қилди. Бу ҳақда компания раҳбарияти Тошкентда шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

— Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасида “Мулоқот” хизмати ишга туширилиб, у орқали 115−120 та сайтга бепул кириш мумкин, — деб хабар қилди UZMOBILE Бош директори Владимир Кравченко. —Яқин вақтлар ичида оператор сайтида ресурсларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинади.

UZMOBILE абонетлари бепул фойдаланиши мумкин бўлган сайтлар қаторида Президентнинг виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz), Норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси бўйича портал (regulation.gov.uz), Ҳукумат портали (gov.uz) ва бошқалар мавжуд.

“Туркистон-пресс”